Jump to content

Ғаза

From Vikipediya

Ғаза — шаҳар-қалъа. Сирдарё бўйида жойлашган 7 шаҳар-қалъадан бири. Александр Суғдда Спитамен бошчили-гида қўзғолон кўтарилганидан хабар топгач, саркардаси Кратерни Кирополга жўнатиб, ўзи қароргоҳига яқин жойдаги шаҳар — Ғ.га қўшин тортган. Ғ.нинг пахсадан ишланган, унча баланд бўлмаган мудофаа девори бўлган. Македон қўшини Ғ.ни бир ҳамла билан олиш ниятида девор атрофига шотулар ўрнатган. Бироқ мудофаачилар уларни ағдариб ташлаган. Пиёдалар ҳужумга ташланган чоғда, камончилар ва сопқончилар девор тепасидаги шаҳар мудофаачиларини ўққа тутишган. Уларга қарши ўқ отувчи мосламалардан ҳам фойдаланишган. Ўқлар ёмғири остида қолган Ғ. мудофаачилари девор тепасидан пастга тушишга мажбур бўлишган. Шунда македонлар деворга яна шотуларни қўйиб девор тепасига чиққанлар. Ғ.даги барча эр-как аҳоли Александрнинг буйруғига кўра қатл этилган; аёллар, болалар ва бошқа жангчиларга ўлжа сифатида берилган.

Манба: А р р и а н , Поход Александра, М.-Л., 1962.