Jump to content

Фонд биржаси

From Vikipediya
НЙСЕ (инглизча: Неw Ёрк Стоcк Эхчанге)

Фонд биржаси - қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситалар олди сотди қилинадиган биржа; пул капитали ҳаракатига хизмат кўрсатадиган молия бозорининг дастакларидан бири. Бозор инфратузилмасининг муҳим бўғини, қимматли қоғозлар (давлат облигациялари, корхоналар аксия ва облигациялари, банк кредит билетлари, тижорат векселлари), валюта олди сотдиси бўйича мунтазам ва ташкилий фаолият кўрсатади.

Фонд биржасининг асосий вазифалари: бўш турган пул ва қимматли қоғозларни сотишни ташкил этиш орқали жамғарилган пул капиталини сафарбар этиш ва тўплаш; хусусий хўжалик субъектлари ва давлат инвестицияларини уларнинг қимматли қоғозлари харидини ташкил этиш йўли билан молиялаштириш; қимматли қоғозларнинг юқори даражадаги ликвидлигини, яъни қимматли қоғоз эгалари учун йўқотишларсиз тезда пул маблағларига айланишини таъминлаш. Ҳуқуқий мақомига кўра, жаҳон амалиётида доимий давлат назоратида фаолият кўрсатадиган ялпи ҳуқуқий, аксиядорлик жамиятлари шаклидаги ҳусусий ва давлат капитали иштирокидаги аралаш Фонд биржаси турлари бор.

Фонд биржаси 16-асрда Ғарбий Европа мамлакатларида пайдо бўлган. Жаҳонда 150 дан ортиқ йирик Фонд биржаси бор (2003). Ўзбекистонда биринчи фонд биржалари 1991-йилдан бошлаб ташкил этила бошлади, лекин уларнинг ко'пи кейинчалик ёпилди.

Шунингдек қарранг

[edit | edit source]