Jump to content

Фитотрон

From Vikipediya

Фитотрон (фито... ва тҳронс — макон, турар жой) — ўсимликларни сунъий бошқариладиган шароитларда ўстиришга мўлжалланган бино. Оддий Фитотрон вегетация шкафидан, мураккаброғи вегетация камерасидан, мукаммали кўп камерали (хонали) сунъий иклим стясидан иборат. Фитотронда ҳаёт омилларини ўзгартириш орқали ўсимликларда кечадиган жараёнлар ёруғлик, тупроқ ва ҳаво намлиги, муҳит ҳарорати ва бошқа омилларга боғлиқ ҳолда йил бўйи ўрганилади. Фитотронда турли иклимий шароитларни қосил қилиш, йилига бир неча марта ҳосил олиш билан селексия ва бошқа илмий тадқиқот жараёнларини тезлаштиришга эришиш мумкин.

Дастлаб фитотрон 1949-йилда АҚСҲ (Калифорния) да барпо этилган. Узбекистонда биринчи фитотрон 1987-йилда Ўзбекистон ғўза селексияси ва уруғчилиги илмий тадқиқот интида ишга туширилди. Бу фитотрон мажмуининг умумий майдони 22 га, унинг таркибида майдони 1500 м2 бўлган селексион иссиқхона; ҳар бирининг майдони 36 м2 бўлган 14 бокс селексия иссиқхоналари, репродуксион иссиқхона (майдони 2 га); лабораторияи.ч. корпуси ва иклим камерали зал ва бошқа ёрдамчи иншоотлар тармоғи бор.

Фитотронни ёритишда катта қувватли иситиш лампалари ишлатилади. Фитотроннинг ўсимликлар ўсадиган зонасида ҳаво ҳарорати 18°—32° атрофида, ҳаво намлиги 60—75% ни ташкил этади.