Эллис Ярнал Беррй
Эллис Ярнал Беррй (1902-йил 6-октабр — 1999-йил 1-апрел) америкалик адвокат, газета ношири ва сиёсатчи. Шунингдек, у Жанубий Дакотадан Америка Қўшма Штатлари Вакиллар палатасига сайланган.
Ҳаёти ва таълими
[edit | edit source]Беррй Аёва штатининг Ларчвуд шаҳрида туғилган ва Жанубий Дакота штатининг Филипп шаҳридаги Филипп ўрта мактабини тамомлаган.
Эллис 1920-йилдан 1922-йилгача Морнингсиде коллежида талаба бўлган. Сўнг Жанубий Дакота университетига ўқишга кирди, у ерда бакалавриат ишини тугатди ва ҳуқуқни ўрганди. 1927-йилда ҳуқуқшунослик факултетини тамомлади. Ўша йили диплом имтиёзи билан адвокатурага қабул қилинди.
Фаолияти
[edit | edit source]Беррй Жанубий Дакота штатининг Кеннебек шаҳрида адвокатлик фаолиятини бошлаган. Икки йил ўтгач, Маклафлинга кўчиб ўтди. У штатнинг адвокати, Корсон округи судяси ва Маклафлин мери этиб сайланган. 1938-йилдан бошлаб Мcлаугҳлин Мессенгер газетасининг ношири бўлиб ишлади. У 1938-йилдан 1950-йилгача Давлат адвокатлар ассоциацияси журналининг муҳаррири бўлган.
Сиёсий фаолияти
[edit | edit source]Эллис Жанубий Дакота штати Сенатига 1938-йилдан 1942-йилгача, жами икки йил муддатга сайланган.
1950-йилда У Америка Қўшма Штатлари Вакиллар Палатасига республикачи этиб сайланди ва кетма-кет тўққиз марта сайланган. 1971-йилда нафақага чиқди. 1952-йилдан бошлаб у МcИнтош Неwс ва Морристоwн Wорлд нашрларини ҳам чоп эттирди.
1966-йилда журналист Дреw Пеарсоннинг хабар беришича, Беррй Либертй Лоббй томонидан „Республика давлат арбоби“ мукофотини олган конгрессменлардан бири эди[1]. Беррй 1957[2], 1960[3],1968[4] ва 1965-йилдаги Овоз бериш ҳуқуқи тўғрисидаги қонунни[5] ёқлаб овоз берди, лекин 1964-йилдаги Фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунга 24-тузатишга қарши овоз берди[6][7].
У нафақага чиққанидан сўнг, Жанубий Дакота штатининг Рапид-Сити шаҳрига кўчиб ўтди. Эллис 1999-йил вафотигача шу ерда яшади.
Мерос ва шарафи
[edit | edit source]- 1971-йилда Конгрессдан нафақага чиққанидан сўнг, у ўз ҳужжатларини Блаcк Ҳиллс штат университетига топширди. Беррй коллексияси Блаcк Ҳиллс штат университетининг ЭЙ Беррй кутубхона-ўқув марказида жойлашган бўлиб, 500 дан ортиқ қути қўлёзма материалларидан иборат.
- БҲСУ кутубхона-ўқув маркази конгрессмен Беррй номи билан аталган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Пеарсон, Дреw. „Жудге Рулес Агаинст Либертй Лоббй“. Тҳе Фреэ Ланcе-Стар (1966-йил 2-ноябр), с. 6. Қаралди: 2014-йил 14-декабр.
- ↑ „ҲР 6127. CИВИЛ РИГҲТС АCТ ОФ 1957.“. ГовТраcк.ус.
- ↑ „ҲР 8601. ПАССАГЕ.“.
- ↑ „ТО ПАСС Ҳ.Р. 2516, А БИЛЛ ТО ЭСТАБЛИСҲ ПЕНАЛТИЭС ФОР ИНТЕРФЕРЕНCЕ WИТҲ CИВИЛ РИГҲТС. ИНТЕРФЕРЕНCЕ WИТҲ А ПЕРСОН ЭНГАГЕД ИН ОНЕ ОФ ТҲЕ 8 АCТИВИТИЭС ПРОТЕCТЕД УНДЕР ТҲИС БИЛЛ МУСТ БЕ РАCИАЛЛЙ МОТИВАТЕД ТО ИНCУР ТҲЕ БИЛЛ'С ПЕНАЛТИЭС.“.
- ↑ „ТО ПАСС Ҳ.Р. 6400, ТҲЕ 1965 ВОТИНГ РИГҲТС АCТ.“.
- ↑ „Ҳ.Р. 7152. ПАССАГЕ.“.
- ↑ „С.Ж. РЕС. 29. CОНСТИТУТИОНАЛ АМЕНДМЕНТ ТО БАН ТҲЕ УСЕ ОФ ПОЛЛ ТАХ АС А РЕҚУИРЕМЕНТ ФОР ВОТИНГ ИН ФЕДЕРАЛ ЭЛЕCТИОНС.“. ГовТраcк.ус.