Jump to content

Барий

From Vikipediya
56
Барий
Ба
137,327
2

Барий (Барюм), Ба – Менделеев даврий системасининг ИИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент, тартиб номери 56, атом массаси 137,34, кумуш ранг-оқ металл. 7 та барқарор изотоп аралашмасидан иборат, улар орасида |38Ва кўпроқ (71,66%). Барийни швед кимёгари Барий Шеэле ВаО шаклида кашф этган (1774) ва бу оксидни „оғир ер“ ёки барит деб атаган (юн. барус – оғир сўзидан), металл Барийни инглиз кимёгари Барий Деви электролиз йўли билан олган (1808). Ер пустила Барий оғирлик жиҳатдан 0,05% ни ташкил этади, табиатда эркин ҳолда учрамайди. Барий бирикмалари – барит БаСО4 ва витерит ВаСО3 саноат аҳамиятига эга. Барий ВаО билан алюминийни бирга қиздириш ёки ВаН, ни парчалаш ёки суюқланган ВаС12 ни электролиз қилиш йўли билан олинади. Барийнинг зичлиги 3760 кг/м3, минералогик шкала бўйича қаттиқлиги 1,25, Моос шкаласи бўйича 2, суюқланиш температураси 727°, қайнаш температураси 1637°. Барий қўрғошиндан қаттиқроқ, рухдан юмшоқроқ. Барий ишқорий-ер металл, кимёвий хоссалари жиҳатдан калсий билан стронсийга ўхшайди, лекин уларга нисбатан фаолроқ. Ҳавода тез оксидланади, қиздирилганда осон алангаланади. Сувни шиддат билан парчалаб, барий гидроксид ҳосил қилади: Ва+2Н2О=Ва(ОН)2+Н2. Барий оксид – ВаО рангсиз кристалл модда бўлиб, ҳавода барий карбонат ВаСО3 га айланади. ВаО ни ҳавода 500° да қиздириб, ВаО2 олинади, бу модда эса 700° да ВаО ва О2 га ажралади. Барий кимёвий жуда фаол бўлганидан керосин қатлами остида сақланади. Галогенлар ва олтингугурт билан бирикиб, галогенидлар (мас, ВаС12) ва сулфид – БаС, водород билан бирикиб, гидрид – ВаН2 ҳосил қилади. ВаН2 сув ва кислоталар таъсирида тез парчаланади. Одатда ишлатиладиган Барий тузларидан барий хлорид ВаС12 ва бошқа галогенидлар, барий нитрат Ба(НО3)2, барий сулфид БаС, барий хлорат Ва(С1О3) сувда яхши эрийди, барий сулфат БаСО4, барий карбонат ВаСО3 ва барий хромат ВаСЙУ4 қийин эрийди. Барий кўп қотишмалар таркибига киради. Ва – Ни қотишмаси радиолампаларда ишлатилади, Ва – Р қотишмасидан босмахона ҳарфлари тайёрланади. Баъзи қотишмалари вакуумда газ ютувчи сифатида, ядро техникасида у-нурлардан сақловчи материаллар сифатида қўлланади. Барийнинг ВаСО3, Ва-(ОН)2, ВаС12, Ба(НО3)2 бирикмалари кимё лаб.да, БаCЛ, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашда, БаСО4 хрустал шиша ва оқ бўёқ ишлаб чиқаришда, Ба(НО3)2 яшил олов ҳосил қилишда ишлатилади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил