Jump to content

Ареал

From Vikipediya

Ареал (лотинча ареа — майдон, ма-кон) — ўсимлик ёки ҳайвонларнинг би-рор тури, туркуми ёки оиласи тарқалган ҳудуд. Яхлит (ялпи) А. ва ажралган (бўлинган) А. фарқланади. Агар бир А.даги ўсимликларнинг турлари бир те-кис, ўз ҳаётига қулайроқ жойларда кўп учраса — яхлит А.; яхлит А. икки ёки ундан ортиқ областларга бўлинса — аж-ралган А. пайдо бўлади. Бунда оралиқ майдондаги турларга мансуб индивидларнинг бир қисми қирилиб кетади. Турлар бир қанча қитъа, уммонларни эгалласа (мас, ғалладошлар оиласи, чумчуқсимонлар, делфинсимонлар тур-кумлари ва бошқалар) кенг миқёсдаги, кенгаювчи А. ҳосил бўлади. Кенг тарқалган ҳайвон ва ўсимлик турлари космополит турлар ёки панендемиклар деб аталади. А. унча катта бўлмаслиги ҳам мумкин. Айрим ўсимлик турлари (эндемиклар) жуда че-кланган, тор жойлардагина (мас, оролда, ғорда ва бошқаларда) ўсади. А. чегараси доимий бўлиши ёки одам таъсири билан ўзгариши мумкин. А. доирасида тур индивидлари баробар тақсимланмаган бўлади, марказда кўпроқ жойлашиб, чеккароқларида то-бора сийраклаша боради. Одам фаолияти таъсирида ўзгарган А. сунъий А. (интро-дуксияланган ва иқлимлаштирилган турлар А.) дейилади. Мас, 19-аср охирларида анча серҳосил Мексика ғўзаси Америкадан Ўрта Осиё ва Закавказега ёки киви ўсимлиги Янги Зеландиядан Европага келтирилганидан сўнг, бу ерларда улар-613нинг сунъий А. барпо этилди. Табиатда сочма А., сертармоқ А., туташ А., ёндош А., кенгаювчи А., тораювчи А., узилган А. ва бошқа турлари учрайди.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил