Jump to content

Абдиберун хонақоҳи

Координаталари: 39°36′38.48″Н 66°58′30.50″Э / 39.6106889°Н 66.9751389°Э / 39.6106889; 66.9751389
From Vikipediya
Абдиберун хонақоҳи
Қурила бошлаган 1633
Қурилиш тамомланган 1633
Харита
Координаталари 39°36′38.48″Н 66°58′30.50″Э / 39.6106889°Н 66.9751389°Э / 39.6106889; 66.9751389

Абдиберун хонақоҳи – Самарқанд қал’а деворининг жанубий (берун – ташқари)да, Самарқанд тумани Сармозор МФЙ ҳудудида жойлашган[1], ХВИИ асрнинг биринчи ярмига оид меъморий мажмуа. Бухоро амирлигида бош вазир бўлиб ишлаган Нодир девонбеги томонидан 1633-йилда қурилган. Кўҳна қабр ёнига тоқу равоқли хонақоҳ – масжид (15-аср), ўртасига жамоатхона, атроф бурчакларга ҳужра ва зиналар қурилган. Қўш қават сиркор гумбаз, пойгумбаз ва деворлар сиркор ғиштлар ва кошинкор нақшлар билан без-атилган. Жамоатхонанинг уч томони-дан эшик очилган. Меҳроб эса оддий, хонақоҳ хушбичим, содда ва файзли зиёратгоҳ, унинг шим. ёнбошида авлиё мозори бор. Катта ҳовли саҳнида суфа, ҳовуз ва дарвозахона кўзга ташланади[2].

Тарихи

[edit | edit source]

„Абдиберун“ ансамблининг Мовароуннаҳрда Хўжа Абди номи билан машҳур бўлган Саид Абди ибн Ёқуб номи билан боғлиқдир. У Самарқандда қози бўлиб хизмат қилган ва камтар ҳаёт кечирган. Ўлимидан сўнг Самарқанд қалъа девори (Девори қиёмат)[3]. ортидаги Оқмачит қишлоғи қабристонига дафн этилган. Шу муносабат билан унинг дафн этилган жойи номига Абдидарун (дорун) мақбарасидан фарқли равишда „бирун“ (тожикчадан таржимаси – ташқи, яъни шаҳар деворидан ташқарида жойлашган) сўзи қўшила бошланди. Абдидарунда Абди оиласининг яна бир вакили Ал Мазиддин дафн этилган. Ҳар иккала ансамбл – Абдиберун ва Абдидарун ҳам Самарқандда Хожа Абди номи билан машҳур.

Хожа Абдига сиғиниш Самарқандда ИХ—Х асрлар охирида вужудга келган. Тахминларга кўра, ХИИ асрнинг биринчи ярмида Султон Санжар буйруғи билан Абдиберун мозори қурилган. Бироқ 1220-йилда мўғуллар истилоси пайтида Самарқанд ва унинг атрофи харобага айланган. Мозорни қайта тиклаш фақат ХВИИ асрда бошланган. 1633-йилда Бухоро хонининг нуфузли вакили Нодир девонбеги Абдиберун қабри устига даҳма ўрнатиб, унинг атрофида ғишт девор қурдирган. Тез орада даҳма ёнида хонақоҳ ва ёзги масжид қад кўтарган. Кейинчалик ташкил этилган ансамблнинг атрофи тош девор билан ўралган, дарвозахона, хонақоҳнинг рўпарасида тўртбурчак шаклдаги ҳовуз қазилган.

Абдиберун ансамбли ХХ аср ўрталаригача яхши сақланиб қолган. 1959—1960-йилларда хонақоҳда „Ҳамза“ филмини суратга олиш ишлари олиб борилган. Бироқ шўролар ҳукмронлиги даврида мажмуа Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари рўйхатига киритилмаган ва уни сақлаш ва таъмирлаш учун маблағ ажратилмаган. Ансамблни қайта тиклаш фақат 2000-йилларда бошланган. 2013-йилга келиб унинг ҳудудидаги асосий қурилиш ва пардозлаш ишлари якунланди.

Меъморчилиги

[edit | edit source]

„Абдиберун“ мажмуаси 4000 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, хонақоҳ, дафн ҳовлиси ва ёзги масжидни ўз ичига олади. Қайта тиклаш ишлари давомида мажмуа ҳудудидан ер ости йўллари орқали бир-бири билан боғланган ҳужралар ҳам топилган. Ҳовлининг ғарбий томонини ёзги масжид эгаллаган бўлиб, унга ҳовли томондан очилган айвон орқали кирилади, айвоннинг томи ёғоч устунларга ўрнатилган. Дафн ҳовлисининг асосий қисмини Абдиберун даҳмаси – мармар билан қопланган, сағана қўйилган тўртбурчак стилобат эгаллайди. Панжара ортида бир қанча қадимий қабрлар мавжуд.


Агар Абдиберун даҳмаси ансамблнинг асосий муқаддас ёдгорлиги бўлса, хонақоҳ унинг меъморий устунлиги ҳисобланади. Хонақоҳ мажмуанинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, гумбазли композициядан иборат. Иккита кириш жойи мавжуд. Пардозланган ғиштдан геометрик нақшлар ишланган. Иккинчи кириш эшиги шарқий томонда жойлашган. Ҳовлининг шимолий томонидаги хонақоҳнинг рўпарасида, дарахтлар соясида тўртбурчак уй бор. Хонақоҳнинг асосий эшигининг чап томонида 2000-йилларда кичик минора қурилган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Самарқанд вилояти“. www.узбекистан.травел. Қаралди: 21-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  3. Қулматов Ш, Бердимуродов А. Самарқанд ёдгорликлари. Самарканд: Имом Бухорий халкаро маркази, 2017 — 92-бет. ИСБН 978-9943-4783-8-1.