Jump to content

2011-йилги Норвегия хуружлари

From Vikipediya
Норвегия ҳукумати биноси портлашдан кейин тутун ичида.
Ослода қурбонлар хотирасига гулдасталар.

2011-йилги Норвегия хуружлари 2011-йил 22-июлида Норвегияда содир бўлган ва ноҳарбий фуқароларга қарши қаратилган иккита террорчилик ҳаракатидир. Аввал пойтахт Ослода, маҳаллий вақт билан соат 15:22 да бош вазир офиси ва бошқа ҳукумат бинолари ёнида бомба портлади.[1][2] Портлаш натижасида саккиз киши ҳалок бўлди. Иккинчи хуруж тахминан икки соатдан кейин Утøяда, ёшлар ташкилоти уюштирган оромгоҳда содир бўлди. Бунда полициячи кийимини кийиб олган қуролланган шахс камида 68 кишини отиб ўлдирди.[3][4][5][6][7] Жами 76 киши ҳалок бўлди.

Норвег полицияси иккинчи хуруж сабабчиси, 32-ёшли Андерс Беҳринг Бреивик исмли шахсни ҳибсга олди[8] ва уни биринчи хуружда ҳам айбламоқда.[9] Полиция уни христиан мутаассиб ҳамда миллатчи консерватор, демоқда.[10] Андерс Бреивик ўзини шу ишга туртган ғояларини китоб қилиб ёзган экан, китоб бошқа манбалар тўплами ва манифест шаклида бўлиб, "2038 – Европа Мустақиллиги Декларацияси" деб номланган; ҳозирда шу китоб бошқа тилларга интернет-фойдаланувчилари томонидан ўгирилмоқда.[11]

Қатор мамлакатлар Норвегия раҳбариятига ҳамдардлик билдиришди. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Норвегия қироли Ҳаралд В'га ҳамдардлик мактубини юборди.[12]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. НРК: Террораксжонене 22.07.2011 (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-20 санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-20 санасида архивланган) Ретриэвед 2011-07-24
  2. Беаумонт, Петер. „Норwай аттаcкс суггест политиcал мотиве“ (22-июл 2011-йил). 2011-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-июл 2011-йил.
  3. Политиэт неджустерер: 68 дрепт пå Утøя , Верденс Ганг
  4. Духбурй, Чарлес; Ҳовланд, Кжетил. „Саваге Террор Аттаcкс“ (23-июл 2011-йил). Қаралди: 23-июл 2011-йил. „...ат Леаст 87 Деад“.
  5. Бирнбаум, Мичаэл; Гоодман, Ж Давид. „Ат Леаст 80 Аре Деад ин Норwай Шоотинг“ (22-июл 2011-йил). Қаралди: 23-июл 2011-йил.
  6. „Норwай аттаcкс: Ат леаст 87 деад ин шоотингс ат ёутҳ cонференcе, Осло эхплосион“ (22-июл 2011-йил). Қаралди: 23-июл 2011-йил.
  7. архив нусхаси, 2011-08-12да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2011-07-25
  8. Скевик, Эрленд; Жøрстад, Атле; Стормоэн, Стеин-Эрик. „Сторбергет: - Ден пåгрепне эр норск“ (Норwегиан) (22-июл 2011-йил). Қаралди: 22-июл 2011-йил.
  9. „Сcорес киллед ин Норwай аттаcк“. Неwс (23-июл 2011-йил). Қаралди: 23-июл 2011-йил.
  10. Пåгрепет 32-åринг калте сег селв насжоналистиск, Верденс Ганг
  11. А Эуропеан Деcларатион оф Индепенденcе (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-23 санасида архивланган), русча таржимаси
  12. Норвегия Қироли Ҳаралд В Зоти Олийларига, Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги

Ҳаволалар

[edit | edit source]