Тяншан зилзиласи

Тяншан зилзиласи - ер юзида содир бўлган энг даҳшатли ер қимирлашларидан бири, 1976-йилнинг 27 июлида Хитойнинг Тяншан вилоятида бўлиб ўтган. Зилзила марказидан тарқалган тебраниш кучи 9—10 балл, магнитудаси 8 га етган. Иморат ва иншоотлар бутунлай яксон бўлган, 650 мингга яқин одам ҳалок бўлиб, 780 мингга яқини жарохатланган деб тахмин қилинади. Зилзила ўчоғидан тарқалган тўлқинлар радиуси 500 – 600 км келадиган жойларда ҳам кучли сезилган ва жуда катта иқтисодий зарар етказган.