Тўбил (дарё)

Тўбил (Тобол) (қозоқча: Тобыл Тобйл; сибиртатарча: Тубыл; русча: Тобол) — Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти, РФнинг Курган ва Тюмен вилоятларидаги дарё. Иртишнинг чап ирмоғи. Узунлиги 1597 км. Ҳавзасининг майдони 426 минг км². Тўрғай платосидан бошланиб, асосан, Ғарбий Сибир текислигидан ўтади. Асосий ирмоклари: чапда — Уй, Исет, Тўра, Тавда; ўнгда— Убаган. Асосан, қордан тўйинади. Октабр—ноябрда музлаб, апрел—майда музи эрийди. Ёғоч оқизилади. Қуйилиш жойидан 437 км масофада кема қатнайди. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 805 м³/сек. Тўбил бўйида Лисяковск, Рудний, Қўстоной, Қўрғон, Ялуторовск шаҳарлари бор. Тобйлда (сув билан таъминлаш ва суғориш учун) сув омборлари қурилган.

Тўбил
қозоқча: Тобыл [Тобйл]
сибиртатарча: Тубыл [Тубйл]
русча: Тобол [Тобол]
Тавсиф
Узунлиги 1 597
Майдони 426 000 км²
Сув сарфи 805 м³/с
Жойлашуви
Давлат Қозоғистон, Россия
Тўбил (дарё)