Сидней
Сидней, Сидни — Австралиянинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар, ПортЖексон қўлтиғининг ҳар икки соҳилида. Мамлакатнинг савдомолия маркази. Янги Жанубий Уэлс штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 4,04 млн. киши (1999), аҳоли сони бўйича мамлакатда 1-ўринда. Мамлакатнинг йирик иқтисодий маркази, бош порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Транспорт, электротехника машинасозлиги, радиоэлектроника, кора ва рангли металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, полиграфия, озиқ-овқат, қоғоз саноати корхоналари мавжуд. Саноат корхоналари, асосан, қўлтиқдан шимолида ва шаҳар атрофларида, молиявий муассасалар эса жанубида жойлашган. Қўлтиқнинг ҳар икки соҳили равоқли кўприк (уз. 2 км) орқали боғланган. Метрополитен қурилган. Университет (1850), консерватория, расадхона, кутубхоналар, Австралия, геология, амалий санъат музейлари, бадиий галерея, опера ва бошқа театрлар, ҳайвонот боғи бор. Шаҳарга 1788-йилда инглизлар томонидан асос солинган ва Англия ички ишлар вазири номи билан Сидни деб аталган.[1]
Сидней, Сидни — Австралиянинг жан.шарқий қисмидаги шаҳар, ПортЖексон қўлтиғининг ҳар икки соҳилида. Мамлакатнинг савдомолия маркази. Янги Жанубий Уэлс штатининг маъмурий маркази. Аҳолиси 4,04 млн. киши (1999), аҳоли сони бўйича мамлакатда 1-ўринда. Мамлакатнинг йирик иқтисодий маркази, бош порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Транспорт, электротехника машинасозлиги, радиоэлектроника, кора ва рангли металлургия, нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, полиграфия, озиқ-овқат, қоғоз саноати корхоналари мавжуд. Саноат корхоналари, асосан, қўлтиқдан шимолида ва шаҳар атрофларида, молиявий муассасалар эса жанубида жойлашган. Қўлтиқнинг ҳар икки соҳили равоқли кўприк (уз. 2 км) орқали боғланган. Метрополитен қурилган. Университет (1850), консерватория, расадхона, кутубхоналар, Австралия, геол., амалий санъат музейлари, бадиий галерея, опера ва бошқа театрлар, ҳайвонот боғи бор. Шаҳарга 1788-йилда инглизлар томонидан асос солинган ва Англия ички ишлар вазири номи билан Сидни деб аталган.[2]Сйдней | |||
---|---|---|---|
| |||
Ташкил қилиниши | 1788 | ||
Штат | Янги Жанубий Уэлс | ||
Майдон | 12144.6 км² | ||
Аҳоли Зичлик |
4,119,190 (2006) 345.7 киши/км² | ||
Она тиллари | Инглизча | ||
Шаҳар ҳокими | Cловер Мооре | ||
Wеб сайти | www.cитёфсйдней.нсw.гов.ау |
Сидней (ИПА: [ˈсɪдниː]) Австралиянинг энг катта шаҳридир (аҳолиси тахминан 4.12 миллион[3]). Сидней Янги Жанубий Уэлс штатининг пойтахтидир.
Манбалар
edit- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „2006 Cенсус ҚуиcкСтац : Сйдней (Статистиcал Дивисион)“. 2012-йил 25-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 5-декабр.
Манбалар
editУшбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |