Ню-Ёрк (штат)
Ню-Ёрк – АҚШнинг шимоли-шарқий қисмидаги штат. Атлантика океани соҳилида (Лонг-Айленд ороли ҳам Ню-Ёрк таркибида), Канада билан чегарадош. Майдони 141,3 минг км2[1]. Аҳолиси – 19 571 216 киши (2023)[2]; 84% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази – Албанй шаҳри. Йирик шаҳарлари: Ню-Ёрк, Буффало, Рочестер, Сйраcусе. Штат ҳудудининг кўп қисмида Аппалачи тоғ тизмалари (энг баланд жойи 1 628 м) жойлашган. Иқлими мўтадил, сернам иқлим. Январнинг ўртача температураси 0–8 °C, июлники 20–23 °C. Йиллик ёғин 800–1 000 мм. Йирик дарёлари: Гудзон, Саинт-Лавренс. Ўрмонлар бор.
| |||||
---|---|---|---|---|---|
Штат | |||||
| |||||
Штат лақаби: | |||||
Мамлакат | АҚШ | ||||
Пойтахт | Албанй | ||||
Энг йирик шаҳарлар | Ню-Ёрк Буффало Рочестер | ||||
Майдон • Бутун |
АҚШ: 27-ўринда 141297[1] км² | ||||
Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 4-ўринда 19571216[2] | ||||
ЙИМ |
АҚШ: 2-ўринда $896,739 миллион | ||||
Иттифоққа кириш • Сана |
11-бўлиб | ||||
Вақт | УТC-5 (ЭСТ) | ||||
Қисқартма | НЙ [36] | ||||
Штат гули | Росе (Роса) | ||||
Штат дарахти | Сугар Мапле |
Ню-Ёрк – АҚШнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган ва аҳолиси зич штатларидан бири. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ва савдо айланмаси бўйича АҚШда 1-ўринда. Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоқлари: сут чорвачилиги, паррандачилик, сабзавотчилик, токчилик.
Ню-Ёрк ҳудудини ВИИ аср бошида голландлар босиб олган[3]. Штатнинг маҳаллий аҳолиси қириб ташланган. 1664-йилда Ню-Ёркни инглизлар эгаллаган. 1776-йилда Ню-Ёрк АҚШни тузишда қатнашган дастлабки 13 штатдан бири бўлган.
Демографияси
edit
|
| |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Манба: 1910–2020; 2023.[4][2] |
Манбалар
edit- ↑ 1,0 1,1 „Ҳоw Wет ис Ёур Стате? Тҳе Wатер Ареа оф Эач Стате | У.С. Геологиcал Сурвей“. www.усгс.гов. Қаралди: 2021-йил 5-октябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 „УС Cенсус Қуиcкфаcц, Популатион Эстиматес, Жулй 1 2023“. Cенсус.гов. Унитед Статес Cенсус Буреау. 2021-йил 26-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 21-декабр.
- ↑ Счелтема, Гажус; Wестерҳуижс, Ҳелеэн. Эхплоринг Ҳисториc Дутч Неw Ёрк: Неw Ёрк Cитй * Ҳудсон Валлей * Неw Жерсей * Делаwаре. Cоуриэр Cорпоратион, Оcтобер 17, 2018. ИСБН 978-0-486-83493-1.
- ↑ „Ҳисториcал Популатион Чанге Дата (1910–2020)“. Cенсус.гов. Унитед Статес Cенсус Буреау. 2021-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-май.
Адабиётлар
edit- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси, 1-жилд, Тошкент, 2000-йил.
Ҳаволалар
editВикиомборда Ню-Ёрк (штат) ҳақида туркум мавжуд |
- Расмий сайти (инглизча)
- Ню-Ёрк (штат) Cурлиэ каталогида