Месопотамия

Месопотамия (юн. μέσος (мезос) — „ораси“, „ўртаси“ ва ποταμός (потамос) — „дарё“, яъни „икки дарё оралиғи“) Тигр ва Евфрат дарёлари орасидаги минтақа бўлиб, асосан ҳозирги Ироқ ҳамда шимоли-шарқий Сурия, жануби-шарқий Туркия ва ғарбий Эрон ҳудудларига мос келади.

Қадимги Месопотамия жойлашган ҳудуд.

Месопотамия (Икки дарё оралиғи) — Дажла ва Фурот дарёларининг ўрта ва қуйи оқимидаги ҳудуд (Ғарбий Осиёда). Қадимги Шарқнинг маданий марказларидан бири. Милоддан аввалги 4—3-минг йилликда Месопотамия ҳудудида илк давлатлар (Ур, Урук, Лагаш ва бошқалар) вужудга келган[1].

Месопотамия баъзан „тамаддун бешиги“ деб аталади, бунга сабаб бу минтақада Шумер, Аккад, Бобил ва Оссурия салтанатлари бўлганлигидир. Темир асрида Месопотамия Янги Оссурия ва Янги Бобил империялари, кейинчалмк Ахамонийлар ҳукмронлиги остида бўлди. ВИИ аср Ислом фатҳигача Сосонийлар томонидан бошқарилган бу ҳудуд фатҳдан сўнг Ироқ деган ном билан аталадиган бўлди.

Манбалар

edit
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил